Шу рост гапми?
Ассалому алайкум! Мен "Тарихи Муҳаммад" китобини телефондаги электрон усулини окип юрипман, иншАллоҳ китобинихам оламан.У китобда шундай ери бор екан"Бунинг муддати ҳақида олти ойдин уч йилгача ривоят бордур. Бу муддат ичида Пайғамбаримизнинг руҳоний лаззат талабида завқшавқлари зиёда бўлиб, кеча-кундуз ваҳий интизорлигини тортар эдилар. Бу улуғ неъматнинг кечикиб қолишидин андишага тушиб, бунинг ҳасратида ғам-қайғулари ҳаддин оша кўпайгани турди. Бу жудолик ҳасратидин шу даража ғамлари ғалаба қилдиким, улуғ тоғлар бошидин ўзларини ташлаб ҳалок бўлиш фикри ҳам кўнгилларига келур эди. Кўп тоқатсиз бўлиб, иш оғирлашганда Жаброил алайҳиссалом кўриниб: «Эй Муҳаммад, сабр қил, албатта, сен Пайғамбардурсен, вақт яқиндур» деб тасалли берур эди.шу гаплар китобда борми.Достларимга китобдан тушинганларимни айтиб берип юрипман шу жумлани хам айтсам богами.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу каби воқеалар бўлган. Лекин булар ваҳийга таёрлаш учун Аллоҳнинг ҳикмати асосида бўлган. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 205 | Китоблар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу каби воқеалар бўлган. Лекин булар ваҳийга таёрлаш учун Аллоҳнинг ҳикмати асосида бўлган. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 205 | Китоблар