Таргетинг

Ассалому алайкум! Мен таргет қилиб маҳсулот сотаман шунда бир маҳсулотни реклама қилгандим. Бизга реклама матнлари берилганиди лекин бу маҳсулот рекламада берилган матндаги хусусиятларга эга эмас экан, шуни билганимдан сўнг озгина сотдим кейин бу маҳсулотни сотишни тўхтатдим. Ҳозирда шу маҳсулотлардан келган фойдадан тушган пулим бор ва олдин келган пулларини ҳам шу ишни қилиш учун ишлатганман энди ҳозирда бор пулимни савоб умид қилмасдан садақа қилиб юбориб бошқаттан пул тикиб ишни қайтадан бошлашни мўлжаллаваман шу ишим тўғри бўладими чунки ундан келган фойда пулларини ҳам шу ишга ишлатганман ёки бошқача йўл тутишим керакми. Яна бир саволим бор эди сотаёрган маҳсулотимиз учун расм берилади шу расм асл расмидан бошқача бўлиши мумкин шу нарсани қўйиш жоиз бўладими, чунки мижоз айнан расмдаги товарни эмас бошқача кўринишдаги маҳсулотни олади масалан ранги бошқача бўлиши мумкин ёки шакли расмдан бироз бошқача бўлиши мумкин олган одам ҳар хил ҳолатда буюртмани бекор қилиши мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ўша таварни олганлар савдони бузишни талаб қилмаган бўлсалар олган пулингиз ҳаром эмас. Балки ўша ёлғон сўзингиз учун гуноҳ орттиргансиз. 2). Сурат товарнинг асл кўринишини тўлиқ ифодалаб бера олмайди. Бу барчага маълум нарса. Шу эътиборидан ҳам товарни қўлига олган мижоз унинг ўрамини очиб кўргач агар ёқмаса савдони бузишга ҳақлидир. Бу хиёри руъя дейилади. Аммо қизил нарсага кўк рангни қўйиб реклама қилиш эса очиқ-ойдин ёлғондир. Валлоҳу аълам!

24 Ноябр 2023, 11:41 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar