Саломга салом билан жавоб
Ассалому алайкум! Бир киши, масалан ёши катта ёки нотаниш одам, бизга "Ассаламу Алейкум" деб салом берса, у кишига ҳам "Ассаламу Алейкум" деб жавоб қайтаришни ҳеч қандай зарари ёки ножоизлиги йўқми ёки албатта "Ваалейкум Ассалам" дейиш керакми? Буни сўраётгнимни сабаби бунақа вазиятлар жуда кўп бўлади шунда ўзимдан катталарга ва нотанишларга "Ваалейкум Ассалам" бироз ноқулай бўлганлиги учун кўпинча "Ассаламу Алейкум" деб жавоб қайтараман. Шу нотўгри эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Салом берган одамга “Ва алайкум ассалом” деб жавоб қайтариш лозим. Саломга салом билан жавоб берилмайди. Ҳижолат бўлмаслик учун сиз ўзингиз биринчи бўлиб салом беришга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 05:41 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар