Банкдан олинган фоиз

Ассалому алайкум! Мен 2018-йил сентабр ойида банкка омонат учун пул қўйганман ва 2020-йил феврал ойигача ҳар ойда омонат пулларини олиб эҳтиёжим учун ишлатганман. Энди қилган гунохимни қанчалик эканлигини билиб қўрқиб кетаман. Хисоблаб чиқдим қарийб 12 000 000 сўм олган эканман. Лекин банк билан тузилган шартномани бузиб пулларни муддатидан аввал олганим учун 2 000 000 сўм дастлабки қўйган маблағимдан кам қайтариб олганман. Бу қилган гунохимни ювишим учун олган пулларимни савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборишим кераклигини ҳам биламан. Саволим шуки, ҳозир бу миқдорда пулим йўқ, вақти соати келиб бу ишга қодир бўлсам қанча бериладиган пулни нимага мўлжаллаб олсам бўлади ва ўша 2000000 сўмни ҳам инобатга оламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Банкка қўйган қарзингизни танини оласиз, ортган фоиз пулини ҳисоблаб фақир мискинларга савоб умид қилмасдан бериб юборасиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:13 | Савол-жавоблар | 166 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar