Намоздаги такбир

Ассалому алайкум! Фарз намозларида якка ўқувчида қироат ихтиёрий эканлигини билдим. Лекин базида намоз бошида ифтитоҳ такбирини жаҳрий айтиб ундан кейин махфий ўқиб қўйямман. Шунда намозни жахрий бошлаб қолганини махфий ўқиганим учун саждаи саҳв қилишим керакми ёки шарт эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қироат қилиш ихтиёрли эмас, балки фарз. Жаҳрий қироат ёки махфий қилиш ихтиёрли. Ҳолатингизда зарари йўқ. Саждаи саҳв қилиш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:24 | Савол-жавоблар | 164 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar