Намозни аёлим билан ўқиш

Ассалому алайкум! Бомдод намозини 2 ракат фарзини уйда аёлим билан бирга имом бўлиб ўқиб сўнгра масжидга чиқиб жамоат билан бомдод намозини яна ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Бир кишига бир кунлик намоз бир марта фарз бўлади. Сиз бамдодни уйда ўқиганиздан кейин масжидга чиқиб ўқишингиз жоиз эмас. Хусусан бомдод намозидан кейин қўёш чиққунча намоз ўқиб бўлмайди. Сиз барча намозларни масжидда ўқинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar