Ғусл қилиш

Ассалому алайкум! Мен анализ топшириш учун уруғ суний усулда чиқариб бердим. Шамоллаш борми ёки инфекция ҳар ҳил касалликлардан ҳоли бўлиш учун, текшириш учун шундай қилдим. Саволим шундан иборатки: Намоз ўқийман ишхонада. Уйга бориб келиш тескари. Ғусл қилишим керакми шундай ҳолда ёки оддий тахорат олиб намозимни ўқийверсам ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 165 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar