12 йиллик дўст

Ассалому алайкум! Аллоҳ менга 2 йил аввал хидоят берди ва мен аввалги ишларимни тарк этдим, шу билан бирга сал кам 12 йиллик яқин дўстимни хам. У дўстим билан кам кўришамиз, хозирда оддий танишдақа бўлиб қолганмиз деса хам бўлаверади. Хидоятдан сўнг менга Аллоҳни эслатиб турадиган сухбатимизнинг мавзуси илм бўладиган янги дўсларни топтим ва шу дўстларим билан кўп вақтимни ўтказаман. Мени қийнаган савол аввалги дўстимни тарк этганим тоғрими, у дўстим хам намоз ўқийди лекин шу билан чегараланади ва Аллоҳу аълам. Қилган ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар яхши томонга ўзгаришига умид бўлса уни тарк этмасдан чирой услубда насиҳат қилинг. Умид бўлмаса тўғри қилибсиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 125 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar