Жамоат дуоси бидъатми?

Ассалому алайкум! Биз Америкадамиз. Ишдан бўш вақтларда футбол ўйнаб турамиз, пикникларга борамиз, кафеларга ош тановул қилишга бориб турамиз. Саволим шундай иборатки, халфана ош, зиёфатларда таомдан сўнг жамоат бўлиб дуо қилиш бидъат, ҳар ким ўзи ичида дуо қилиб туриб кетилаверади, деган масала кўтарилди. Биз жамоат бўлиб дуо қилдик, айримлар туриб кетишди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар жамоат бўлиб дуо қилишлари суннатда келган. Бу масалани талашиб, орамизга ихтилоф солишга ҳаракат қилаётганлар ҳақиқий манода фитнага сабаб бўлаётганлардир. Шунинг учун фитнага аралашиб қолмаслик керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 07:18 | Савол-жавоблар | 186 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar