Ота берган совғаларидан закот
Ассалому алайкум! Отам қизимга деб ният қилиб олинган ёки манга совға қилинган тилла тақинчоқлар 85 грамдан ошган бўлса, мен балоғатга етган, лекин хеч қаерда ишламайдиган бўлсам хам шу тилла тақинчоқлардан хисоблаб закот беришим керакми? Ёки отам туласа жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Закотини чиқаришингиз шарт. Закот Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан фарз бўлган. Мусулмонлар барча асрлар ва ўлкаларда закотнинг фарзлигига ижмоъ қилишган.
Қуръони Каримда закотнинг фарзлиги ва унинг фазилатлари ҳақида бир неча ояти карималар нозил бўлган. Қуръони Каримда «закот» сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида у намоз билан бирга зикр қилинган. وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ «Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз» (Нур сураси, 56-оят).عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا أَدَّيْتَ زَكَاةَ مَالِكَ، فَقَدْ قَضَيْتَ مَا عَلَيْكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молингнинг закотини адо қилган бўлсанг, батаҳқиқ, зиммангдаги(бурч)ни бажарибсан», дедилар».
Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 07:18 | Савол-жавоблар | 163 | Закот