Сутранинг ўлчами
Ассалому алайкум! Сутранинг ўлчами қандай бўлиши керак, яъни нималар сутра бўлаолади. Сабаби бугун жума намозининг суннатидан кейин бир киши намозини тугатмаган эди, бошқа бир намозхон унинг одидан ўтиб кетаётган эди, шериги уни тўхтатиб намоз ўқишяпти кесиб ўтманг деди. У киши унинг олдида оёқ кийими бор экан, шу сутранинг ўрнида ўтади деб йўлида давом этди. У киши тўғри қилдими? Мен қаердадир сутра қалинлиги бармоқ қалинлигида, баландлиги 40 сантиметр бўлиши керак деб эшитгандим, шуни манбасини топаолмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! «Сутра» деганда намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтмаслиги учун қўйилган тўсиқ тушунилади.
Сутра»ни ҳанафий ва моликий мазҳаблари мандуб, шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари мустаҳаб, деганлар.
Девор, устун, найза, асо, бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, битта чизиқ чизиб қўйилса ҳам бўлади. Мақсад, намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтиб, кўнглини бузмасин, хусусан, шайтон васваса қилмасин. («Кифоя» китобидан). 46 см бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 07:29 | Савол-жавоблар | 204 | Намоз