Далнабойшик намози

Ассалому алайкум! Мен латвий давлатига фура ҳайдаш учун кетаяпман, 15 кун Рига шахрида тураман. Менга мишина бергандан кейин 26 та давлатни ичида юрамиз. Рига шахрига 1 йилда 1 ёки 2 марта келаман. Қолган вақтда шу давлатларни ичида бўламиз. Саволим шундан иборатки мана шу ҳолатда намозимни қандай ўқийман, қасрми ёки тўлиқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сафар масофаси бўлган бирор шаҳарга 15 кеча кундуздан оз муддатга ният қилиб йўлга чиқсангиз йўлда ҳам ўша шаҳарда ҳам қаср қилиб ўқийсиз. Агар ўша бир йил юрадиган шаҳарларингизда юқоридаги муддатда туришни ният қилмасангиз ўзингизни биринчи турган шаҳрингизга келгунча қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 07:40 | Савол-жавоблар | 185 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar