Ишхона фаолиятида рибо аралашган бӯлса

Ассалому алайкум! Бирор жойга ишга жойлашишдан олдин бир нарсани аниқлаштириб олмоқчи эдим. Агар мен бирон-бир цехга, автомойкага, ресторанга ёки дo‘конга оддий ишчи сифатида ишга кирсам-у, иш берувчи шахс o‘з ишини кредит олиб бошлаган бo‘лса (ёки кредит маьлум миқдорда аралашган бo‘лса), у ерда ишлашим жоизми? Отам банкка қo‘йган пулдан рo‘зғорга катта миқдорда аралашган, "бирон тайинли иш топсанг, пулимни оламан банкдан" деган эдилар. Уйда o‘тирсам бу рибони еяётган бo‘ламан, агар иш топсам-у, у ерда юқорида айтган ҳолат бo‘лса бунда ҳам рибога қo‘шилган бo‘ламанми? Борди-ю тоза, ҳалол йo‘л билан фаолиятини бошлаган ишхона топмасам-у, икки йo‘лдан бирини танлаш керак бo‘лса, қандай йo‘л тутишим керак? Азиз устозлар, узр сo‘райман саволим жуда чo‘зилиб кетди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рибога пул олиб иш қилаётган ишхона агар ҳалол иш тури билан шуғулланса, унда ишлаш жоиз. Фақат рибо ишига аралашмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 07:51 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar