Отага ҳурмат

Ассалому алайкум! Адам номоз ўқилла лекин асаблари чатоқ, кичик нарсаладан жанжал чиқариб онамни камситиб бизани уршиб туралла, кейин доим ман билан бошқалани солиштиралла, манга ҳар доим пас баҳо бералла, бу ҳолатдан мани кўнглим оғриди. Охирги пайтлада адамлани хурмат қиллолвомман, лекин яхши кўромаямман нима қили?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни яна ҳам кўпроқ ҳаракат қилсин деб айтаётган бўлиши мумкин. Сиз бунданда ҳаракатчан бўлиб муҳаббатларини қозонишга ҳаракат қилинг. Асло отани ёмон кўрманг. Бу ҳолатни онангизга ҳам чиройли тушунтиринг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 07:51 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar