Намозда қунут

Алҳамдулиллаҳ wассолату wасссаламу ала росулиллаҳ. Шайх Ҳазратлари, сизга ва сиз бошчилигингизда хизмат қилаётган жамоа а‘золарига Аллоҳнинг раҳмат ва марҳаматини тилаган ҳолда, қуйидаги саволларни бермоқчиман.Аввало, шуни айтмоқчиманки, ушбу саволларим билан мен фитна қо‘зиш ниятим ё‘қ. Агар фитнага сабаб бо‘лишининг эҳтимоли бо‘лса, шу боисдан жавоб берилмаслигини та‘кидласангиз мен учун кифоя. Мен фақатгина о‘з фикрларимни тасдиқ ёки инкор топишини истардим.Мен Ислом.уз сайтидан Фиқҳ рукни Намоз бо‘лимидаги "Намозда қунут" мақоласини о‘қиб чиқдим. Ва бир иккита нарсага тушунмай қолдим.1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган деб берилган иккинчи ҳадиснинг шархида айтилишича пайг‘амбаримиз с.а.w Музар қабиласи зиддига Бомдот намозларининг охирги рака‘тларида Қунут о‘қиганлар. Лекин кейинчалик бу нарса оят орқали насх қилинган. Ва мақолада яна та‘кидланишича Ҳанафий ҳамда Моликий мазҳаблари Имом Абу Довуднинг Холид ибн Аби Имрондан ривоят қилган ҳадисларини далил сифатида келтирадилар. Биз бу Қунутни ёшлигимиздан о‘қиб келамиз. Саволим, Жаброил алайҳиссалом ушбу Қунутни о‘ргатганларида Расули Акрам с.а.w қайси намозда қоим бо‘лганлар: Бомдотдами ёки Витрда?2. Менинг тушунишимча Ҳанафий мазҳаби Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни ҳам инкор қилмайди. Демак, биз ҳам о‘ша ҳадисда ривоят қилинган дуони Қунутда о‘қисак бо‘ладими? Агар иккала ривоятдаги дуоларни қо‘шиб о‘қисакчи?3. Шариатда Қунут ёмонликни да‘ф қилиш ёки яхшиликни чақириш учун о‘қилади деб айтилди. Ва яна тушунишимча Қунутни жаҳрий я‘ни Бомдот ва Шом вақтларида фарз намозининг охирги рака‘тида о‘қилади. Демак, мо‘мин киши агар бошига бирор ог‘ирлик тушса, Бомдот ёки Шом намозларида Қунут о‘қиши мумкинми? Ёки намози бузилиб қолиши мумкинми? Қандай қонун-қоидалари бор?Умид қиламанки, саволларим сизни ранжитмайди.Жавобларингиз учун олдиндан миннатдорман. Дуо қилинг Шайх Ҳазратлари бизлардан ва бизнинг зурриёдлардан ҳам сиз каби олимлар, ҳақиқий илм эгалари етишиб чиқишлигини Аллоҳ насиб қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳар ким ўз мазҳабидаги кўрсатмага амал қилгани маъқул.

1 Май 2022, 20:16 | Савол-жавоблар | 156 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar