Минг талоқсан деб айтган
Ассалому алайкум! Дадам билан онам 6 йил севишиб турмуш қуришган. Дадам онамсиз хеч қачон яшолмайди. Лекин бир икки марта жахли чиқиб маст холда талоқсан, минг талоқсан деб айтган. Эртаси яна билмагандай яхши яшаб кетаверади. Ажрашишларини хеч иложиси йўқ. Лекин эшитиб ва ўқиганларим бўйича талоқ дейилдими бир бирига нохалол хисобланаркан. Илтимос бир йўл кўрсатинг. Бирор ечим айтинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда уч талоқ бор холос. Минг талоқсан деса орага уч талоқ тушиб бирга яшашга ҳеч қандай йўл қолмайди. “Кифоя” китобидан иқтибос:
Агар талоқни шиддат, узунлик ёки кенглик билан васф қилса ёхуд уни шуларга далолат қилувчи нарсаларга ўхшатса, учни ният қилган бўлса, ўша, бўлмаса, бир боин талоқ тушади.
Агар эр хотинига: «Сени шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим» деса, ёки «тоғдек», «мингдек талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас. Агар «юз», «минг», «қум талоқ қўйдим» деса, уч талоқ тушиб, учтадан ортиғига гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 08:34 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар