Ота-онамни норози қилиб қўймаяпманми?

Ассалому алайкум! 1. Мен айрим сабабларга кўра ишсиз бўлиб қолдим (сўнгги уч ойда). Маълумотим олий. Аллоҳ насиб қилса, 3-4 ой ичида фан номзоди илмий даражасини ҳам оламан. Отам мени айрим ташкилотларда ишлашимни истайди. У жойда иш бор. Фақат ўша ташкилот мени фарз намозларимни бажаришим сабабли ишга олмайди. Отам эса менинг у ерга кириб ишламаслигимдан норози. Онам эса, шу ёшга кириб (32 ёшдаман) ҳали уй-мошина олмадинг. Кредитга бўлса ҳам ол. Ҳамма шундай қиляпти, -дейишади. Бу каби можаролар жуда кўп кузатилади. Ота-онамга бу ишларни қилолмаслигимни оғир босиқлик билан айтишдан ўзга чорам йўқ. Баъзан, уларни илмсизлигим сабаб норози қилиб қўймаяпманми деган хавотир бўлади. Шу ўринда нима маслаҳат берасизлар? 2. Илмий ишим ҳимояси ўтказиладиган ташкилот асосан душанба, чоршанба ва жума куни ишлайди. У ерда ўтказиладиган илмий иш ҳимояларининг деярли ярми жума кунига тўғри келади. Меники ҳам шу кунига тўғри келиб қолиш эҳтимоли бор. Агар шундай вазият юзага келса, мен учун қайси йўл тўғри бўлади: а) Жума ҳар қандай ҳолда ҳам фарз деб, уни ўқишим; б) у ерда йиғилган устозлар, катта ёшли профессорлар ҳурматидан диссертацим ҳимоясини ўтказишим? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қўполлик қилмасдан, бахслашмасдан яхши қилар экансиз. Ҳаром бўган ишларга мажбурлашса ҳам шу ҳолатда туринг, аммо итоат қилманг.2). Жума намозини ўқишни Аллоҳ фарз қилган. Бошқа кунга кўчиришни қаттиқ илтимос қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 08:34 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar