Омборчилик

Ассалому алайкум! Мен бр корхонада омборчи болиб ишлайман бзага крб келаётган ҳом ашёни олиб келувчи шахлар хожайнларни кондрб берганим учун ва уланинг махсулотларда ишлатётганмза учун улар менга ҳар махсулотидан анқ бр суммани чқазб беришвотти уша пулни олишм жоизми? Жавоп учун олдиндан Рахмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хўжайинга содиқ ишлаганингиз учун хўжайин сизга қўшимча ҳақ берса жоиз. Сиз маҳсулотни хўжайинга 11 сўмга олаяпмиз деб унга билдириб, аслида мижозлардан 10 сўм олиб 1 сўмини ёнингизга ураётган бўлсангиз жоиз эмас. Хўжайинни молини ўғирлаётган бўласиз. 10 сўмлик молни 10 сўмга олиб, 10 сўмга сотган одам сизга бирор ҳадя берса у ҳам жоиз бўлиши мумкин. лекин доимий ҳиссадор бўлиб ўтириб олиб ҳар бир маҳсулотдан олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 09:07 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar