Ота ўғлини мулкидан сўрамасдан олса бўладими
Ассалому алайкум! Ота ўз фарзандларини бирор бир нарсасини фарзандларидан сўрамасдан олса бўладими? Бу иш гунохми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ислом шариати ота ва ўғилга алоҳида-алоҳида молиявий зимма жорий қилган. Ота ўз молидан закот чиқаради, фарзанд ҳам ўз молидан закот чиқаради. Ота вафот этса, ўғил отасининг молидан муайян улушнигина олади, ўғил вафот этса ота ҳам ўғлининг молидан муайян улушнигина олади. Агар ўғилнинг моли отасига тегишли бўлганида меросда бундай тақсимот бўлмас эди. عن جابر رضي الله عنه أن رجلاً قال: يا رسول الله إن لي مالاً وولداً ، وإن أبي يريد أن يجتاح مالي، فقال: "أنت ومالك لأبيك Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келиб, “Мени молим ва фарзандим бор. Отам молимдан фойдаланишни ирода қилмоқда” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сен ҳам, молинг ҳам отангникидир” дедилар".
Ушбу ҳадисда отанинг фарзанд олдида даражаси қанчалик улуғлиги баён қилинмоқда. Бундан ота ўз фарзандининг молидан унинг розилигисиз бемалол фойдаланиш мумкинлиги тушунилмайди. Ҳадиснинг маъноси шуки, ота фақир, муҳтож бўлса ўғилнинг молидан эҳтиёжи миқдорича олиши жоиз бўлади. Агар ўғилнинг моли бўлмаса ва ишлашга қодир бўлса, у ҳолда фарзанд ишлаб отасига нафақа қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 176 | Оила ва турмуш