Репититор охирида яна пул олишнинг шартлари
Ассалому алайкум! Устозлар сизларга қуйидагича савол йўллаган эдим: Ассалому алайкум! Мен репититорлик билан шуғулланаман. Ҳар ойига малум суммадан пул оламиз болалардан. Бундан ташқари болалар ўқишга гранд кириб кетишса яна пул оламиз шу халолми «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Илм беришга алоҳида, ўқишга киришига алоҳида пулга келишсангиз жоиз. Валлоҳу аълам! Жавоб учун раҳмат! Яна шунга оид масала сўрамоқчи эдим шунда бошқа ўқитивчиларга ҳам яхши бўларди Худо хохласа. Саволларим қуйидагича: 1. Илм беришга алоҳида ўқишга киришига алоҳида келишилса жоиз бўлса бунда бошида келишиш шартми? 2. Биз томонларда ўқишга киргандан кейин айтилади, хохласа имкони бўлса кўнгилдан чиқариб ҳадя қилиб беради, бермаганига бермадинг ёки кам дейилмайди яни истаган одам беради ёки бермайди бизни ўша пулларни олишлигимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда талим марказларида икки йўналишда ўқитади. Биринчи умумий малумот бериш, иккинчи маълум бир йўналишга таёрлаш. Биз ана шу маълум йўналишга таёрлашни айтганмиз. Шунга кўра умумий илм ўрганиш учун алоҳида, маълум бир соҳага таёрлаш учун алоҳида ҳақ олиш жоиз. Аммо ўқишга киритиб бераман деб пул олмасин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 09:29 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳалол ва ҳаром