Суфёни Саврий нима учун "Саврий" деб номланган?
Тожикистонлик имом Ҳожи Мирзо ҳазратлари бир маърузаларида Суфёни Саврий ҳақларида гапириб туриб "Савр" яъни ҳўкиз лақабини олишлари сабабини айтдилар. У кишини айтишича, бир куни Суфёни Саврий хаёл билан масжидга чап оёқлари билан кирган эканлар, шу пайт ғойибдан: "Эй Савр" яъни, эй ҳўкиз деб нидо келибди. У киши қилган хатоларини тушуниб афсус чекибдилар, масжиддан чиққанларида, кишилар: "Имом Суфён" деб мурожаат қилишганда, мени Суфёни Саврий денглар, деган эканлар. Шу гаплар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмоқчийдик. Бу гап ҳақиқатга яқинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Суфёни Саврий ҳижрий 97 (мил. 716) йил Куфада туғилиб, 161 (мил. 778) йил вафот этган.Тўлиқ исми шарифи: Абу Абдуллоҳ Суфён ибн Саъид ибн Масруқ Саврий Куфий.Ҳадис фанида мўминлар амири унвонига эга, шайхул Ислом, имомул ҳуффоз, мужтаҳид, “Ал-жомеъ” китоби муаллифи, ўз замонасидаги илмига амал қилувчи олимларнинг саййиди бўлган.Суфёни Саврий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўн еттинчи боболари Илёс ибн Музарнинг чевараси Савр ибн Абдуманот авлодига мансуб бўлгани учун “Саврий” дейилади!Манбалар:Зириклий, “Ал-аълом”, 3/104;Дийнаварий, “Ал-маъориф”, 1/114;“Ал-мавсуъатул фиқҳиятул кувайтия”, 1/345;“Ал-мавсуъатул арабиятул оламия”, 1;“Ал-вофий фил вафаёт”, 2089; “Сийрату Суфёни Саврий”, 1/3.
1 Май 2022, 19:09 | Савол-жавоблар | 205 | Сийрат ва тарих