Ҳомиладорликда намоз
Ассалому алайкум! Мен ҳомиладорман, ҳозирда ҳолатимдан келиб чиқсам, саволим шуки, намозларим нуқсонли бўлмоқда, намоздаги бази ҳолатларда масалан, тиззани ушлаб рукуга бораётганда тиззамни ушлашда қийналиб, тиззамдан сал тепароқни ушлаяпман, лекин тиззамга қолимни учи тегиб туради. Ўтириб туришда, саждага боришда озроқ қийналяпман, ва шу сабаб базан суннат намозларимни ўқий олмаяпман фақат фарзини оқияпман, лекин ўзимда енгилликни сезсам яни оғриқ, ва соғлик жиҳатдан, суннатни ҳам қошиб ўқияпман. 2- саволим шундан иборатки бу қилганим ишим тўғрими, ёки мен ўқиётган намоз қабул болмайдими? Бу намози нуқсонли ҳисобланмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бирор вақтни ҳам қолдирмасдан имкон етганича, ўқинг.2). Фарзларни туриб, суннатларини ўтириб ўқишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:13 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз