Машинада телефон тушиб қолди

Ассалому алайкум! Мен йўналишли таксистман, машинамда бир инсон телефонини тушуриб қўйибти, эгаси телефонига қўнғироқ қилмаябти, экран коди қўйилганлиги учун очишни имкони йўқ, телеграм гурухларида элъон бердим жавоб йўқ, симкартасини олиб ўзимни телефонимга қўйиб бирорта танишини ракамини қидирдим лекин симкартасида номер чиқмади. Телефон менда, нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 175 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar