Нега айнан китнинг жигари?

Ассалому алайкум! Жаннат аҳли жаннатга кирганларида биринчи бўлиб тановвул қиладиган таомлар бу китнинг жигари бўлади. Савол нега айнан китнинг жигари?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Анас розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди: “Абдуллоҳ ибн Саломга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага келганлари хабари етиб келди. У зотдан бир нарсаларни сўраш учун ҳузурларига келди. “Мен сиздан фақат набий биладиган уч нарса ҳақида сўрайман: ...Жаннат аҳли ейдиган биринчи егулик нима?” ... У зот: “... Жаннат аҳли ейдиган биринчи егулик эса наҳанг жигарининг ортиғидир...” дедилар. Бухорий ривояти. 
Жаннат аҳлининг биринчи егулиги наҳанг жигарининг ортиғи эканининг ҳикматига далолат қилувчи бирор хабар ворид бўлмаган. Баъзилар бунга жавоб беришга ҳаракат қилиб, “бу, дунё ҳаёти тугаб, охират ҳаётига ўтилганига ишорадир” дейишган. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:24 | Савол-жавоблар | 224 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar