Дахрийнинг никохи
Ассалому алайкум! Ўзимнинг дахрийлигимни оиламдан ва қариндошларимдан сир тутаман. Намоз ўқийман, гарчи юзаки бўлса хам. Оиламни яхши кўраман. Қўлимдан келганича ғамхўрлик қиламан. Уйланган вақтимда ўзимни даҳрий деб билмас эдим. Аёлимни севаман. У хам мени севади. Иккимиз хам яхши тарбия кўрганмиз. Аёлим исломий оилада катта бўлган. Аёлим менинг дахрийлигимни билмасдан мен билан яшашда давом этса исломий нуқтаи назардан гунохкор бўладими? Саволим учун узр сўрайман. Дахрийликдан қутулишим қийин. Ушбу вазият ҳукми қандай бўлади? Қандайдир тортишув ёки фитна қўзғаш мақсадим йўқ. Аёлимни севаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муслима аёл ғайримуслим киши билан никоҳда бўлиши мумкин эмас. Агар улар бирга яшаса зино қилаётган бўлади. Зокир Найк ва Аҳмад Дийдад каби даъватчиларни тинглаб кўринг. Бунчалик мукаммал борлиқнинг Яратувчиси бўлмаслиги ақлга тўғри келмайди. Исломнинг далилларини тафаккур қилинг. Албатта иймонга келасиз. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш