Аллоҳнинг тақдирими

Ассалому алайкум! Ўзини ўлдирган одам Аллоҳни тақдири билан ўлдирган бўладими? Бир жойда бир инсон ўзини осиб ўлдирди, шунда бир киши майлин Аллоҳнинг тақдири экан деб қолди. Шунда йўқ бу Аллоҳнинг тақдири эмас дедим, ўзини ўлдириш гунох Аллоҳ гунох ишни қилишликни тақдирга битмайди деб тушунтирдим. Шу тушунтирганим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсонга Аллоҳ таоло ақл неъматини бериб унга ҳаром ва ҳалолни, гуноҳ ва савобни билдирган. Инсонда шулардан биттасини танлаш ихтиёри бор. Ўзини ўлдирган инсоннинг олдида ҳалол йўл ҳам бўлади. Аммо у ўша ҳаром бўлган йўлни танлайди. Бунда Аллоҳ таолони айбдор қилиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar