Ҳарбий хизмат вақти (иш вақти)
Ассалому алайкум! Мен ўзим ёнғин хавфсизлиги (мчс) да ишлайман саволим: 1- рўза тутган вақтим ёнғин бўлиб қолса кириб ёнғинни ўчиришга мажбурман шу вақт оғзимга тутун, чанг, ва айрим пайт танамдан чиққан тери томчилари ва кичир кичик хас кирса рўзам бузуладими. 2-савол агар ҳаддан зиёт чарчасам ва намоз вақти ухлаб қолсам ёки намоз вақти ёнғин бўлиб қолса ўчиришга чиқиб кетсам ва намоз вақти ўтиб кетса ҳамда мени ассосий вазифаларимдан бири Ёнғин қутқарув қисимларини текшириш раҳбар буйруқ берган вақти намоз вақтим текшириш вақти билан бир вақтда бўлгани сабаб намозни ўз вақтида адо эта олмасам катта гуноҳ бўлиб қолмайдими ҳадисда бу ишларимни сал бўлсаям оқлайдиган саҳиҳ ҳадис борми агар бўлса шуни ёзсайиз кўнглим сал таскин топарди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1) Тутун ва чанг билан рўза очилмайди. Лекин тер томчиси, майда тош ва хаснинг оғизга кириши эмас, уни ютиб юбориш рўзани очади.2) Намоз вақти кирганини билиб ухлаш дуруст эмас. Лекин жуда чарчаган ҳолатда уйқу ғолиб келиб ухлаб қолса, уйғонганда уқиб олади. Қазо бўлган бўлса, қазосини ўқийди. Намозни ўқимасликка узр йўқ. Сиз айтган ишларни орасида ҳам вақт топиб ўқиб олса бўлади. Энг вақти қисқа намоз шом намозидир. Текшириш ватқ унчалик чўзилмайди деб ўйлаймиз. Шомни хуфтон киргунича ўқиб олсангиз бўлади. Шу каби бошқа намозларни ҳам. Сиз намозни қолдириб, таскин топадиган ҳадис эмас, намозни ўқиб олишга шароит қидиринг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар