Беникоҳ бўлган болани аборт қилиш

Ассалому алайкум! Дугонамнинг бошида турмуш ортоғи йўқ. 1та фарзанди бор, ёшлигига борибми бир нечи марта эркак билан юриб хомиладор бўлиб қолиб аборт қилдирди. Саволим шундаки: Шу зинодан бўлган боланиям жавоби борми? Ахир уни гунохи нимада, норасидаку? Зинодан фарзанд кўриш гунохми? Фарзанди кам бўлсаям туғиб илмини зиёда қилиб вояга етказса бўлмайдими? Аборт қилдириш мажбурийми? Олдиндан жовоб учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўриш учун зино қилиш шарт эмас. Бирортасини никоҳига ўтиб фарзанд кўрса ҳалол бўлади. Зинодан бўлган болани ўлдириш керак деган гап йўқ. Албатта ўлдиргани учун ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

27 Июл 2022, 15:22 | Савол-жавоблар | 185 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar