Қандай қасам ичгани эсдан чиқиб қолса

Ассалому алайкум! Бир гуноҳ ишни қилсам шунча ракат қазо намоз ўқиман деб вада берган эдим. Кейин неча ракатлиги эсимда чиқиб қолди ва 100 ракат қазо намоз ўқийман деб вада бердим. Минг афсуслар бўлсинки шу гуноҳ ишни қилиб қўйдим. Энди иккиланиб қолдим неча ракат намоз ўқийман 100 ракатми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зотан қазо намозларингизни у гуноҳни қилсангиз ҳам қилмасангиз ҳам ўқиб беришингиз вожиб. Намозни ўқиб беринг. Гуноҳдан ҳам сақланинг. Агар умумий қазоларингиз 100 ракатдан кам бўлса, қолганига нафл ўқиб қўйинг. 100 ракатга етказинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 11:29 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar