Нарда ва сигарет олиб бериш

Ассалому алайкум! 1. Бир неча йил аввал дадажонимга нарда олиб бергандим (афсусдаман). Улфатлари билан йиғилишганида уни олиб бориб ўйнашади. Йўқ қилай десам дадажоним қаттиқ ранжитиб қўяман деб қўрқаман. Ҳалол ва ҳаром ҳақида эшитгилари келмайди. Ҳар ўйнашганида менгаям гуноҳи тегиб турадими? 2. Падари бузуркворим сигарет олиб келишимни буюрсалар қандай йўл тутай? Ҳукми ароқ ташиш билан бир ҳил эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар бу қилган ишингиздан буткул тавба қилган бўлсангиз, сизга гуноҳ ёзилиши тўхтайди. Энди отангизни бу ҳолатда давомли қолишига рози бўлманг, имкон борича маъсиятдан қайтаринг.2). Бу ишни қилманг. Отангизга узр айтинг. Сиз айта олмасангиз, катталар айтсин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar