Эскирган Қуръон вароқлари

Ассалому алайкум! Уймизда қурон китобини вароқларидан қоган яна муалим соний китобиданҳам.коп эмас 20 вароқ чиқса к.к.доим уларни шикофди устида сақлеман.жиянларим кичгина года билме оволишади.йиртиб ойнамасин диман барибир оволишади.бекитиб юраман. Нима қилсам болади шу қурон китобини вароқларини.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай нарсаларни китобларимизда куйдириш тавсия қилинган. Ҳазрати Усмон мусҳафларни ёздирганларидан кейин қолган Қуръон ёзилган барча нарсаларни куйдиришга амр берганлар ва саҳобалар бу ҳукмни қўллаганлар. Ёқиб пок жойга кўмиб қўйилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 170 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar