Йўқ ўқувчиларга маош олиш

Ассалому алайкум! Устозлар, олдинги берган жавобингиз менга катта ёрдам берди. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин ва илмингизни зиёда қилсин. Мен талабаман ва ишлайман хам. Танишим ишга жойлаб қўйган. Менга кўп ўқувчилар ёзилган аммо мен хаммасига хам дарс ўтмайман. (Менга документда ёзилган боллар шуғулланишмайди яни умуман келишмайди шунчаки ойлик тўлиқ булиши учун ёзилган дейишди). Олдин бу нарсага чунмаганман. Аммо хозир бу нарса нотўғри деб ўйлаяпман. Хаммасига дарс ўтаман халоллаб оламан десам бу ўқувчилар умуман йўқ дейишди. Ишдан кетай десам уйдигиларим бу пуллар халол, кетма дейишяпти. Олаётган пулларим халолми ёки уларни эхсон қилишим керакми? Олдинги жавобингиздан кейин уйдигиларимга чунтиришим оссон бўлди шу боис яна сизларга мурожат қилдим. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, ўқувчилар устидан бериладиганини олманг. Ўзлари қиёматда нима деб жавоб беришса беришаверсин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:13 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar