Кафе эгаси диндан чиқса

Ассалому алайкум! Бир кафе эгасининг оилавий диндан чиққани хақида эшитдик. Кафеда ишловчи танишларим у ердаги гўшт халол деб айтишмоқда. Шундай бўлсада қандайдир сектага аралашган кишининг кафесида овқатланиш мумкинми? Сектага ёрдам бераётгандай бўлиб қолмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида муртад бўлса ҳам, ишлатадиган гўшти ҳалол бўлса, у ерда овқатланишингиз жоиз. Улар топган пулини сектасига ишлатишини очиқ-ойдин айтиб ошкора қилмаса сиз унга ёрдам берган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 12:56 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar