Сув яроқлими

Ассалому алайкум! Уйимизнинг олдида канал ўтган ҳозир суви ўчган уйимизда ҳовуз бор шуни тозалаб сув солдирдик тозалагани оёғга ҳеч нарса киймасдан кириб тозаланди кейин сув солинди ҳовуздаги сув таҳорат ва ғусл га яроқлими усталар ишлаяпти улар сув олгунча лой қўли билан сув томчилари томган бўлиши мумкин бошқа сув йўқ ичиш учун ҳам шу ҳовуздаги сувдан фойдаланамиз мен нажосат бўлмадим кин ибодатларимга зиёни йўқ микин деб шубҳадаман намоз ўқиётганимда ҳам фикру хаёлимни намозга қаратай десам ҳам бўлмаяпти намозинг барибир қабул бўлмаяпти деган васвасами нимадир бор тўғри ўқимаяпман аллоҳнинг буюклигига хос намоз ўқиёлмаяпман нимага ихлос қилолмаяпман қироат қилиш баробарида хаёл суриб кетаман чалғиб ўқима барибир қабул бўлмайди деган ўй доим миямни пармалаётгандай аллоҳдан қўрқиб ўқиёлмаяпман намоз ўқиётганимда қўрқув уйдагилар чақириб қолмасин болам йиғлаб уришиб қолишмасин ўқитмай қўйишмасин деган қўрқувдан юрагим зириллайди. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳовуздаги сувни ичишга, таҳоратга, кийим ва идишларни ювишга ишлатилишини билсангиз эҳтиётини олиб устини ёпиш ва нажосат тушишни олдини ҳам олиш керакда. Сиз “Аллоҳнинг буюклигига яраша намоз ўқийман” деб васваса бўлмасдан, Аллоҳ буюргани учун намозни ўз вақтида ўқинг. Шайтон нима деса гапига ишонавериш керакмас. Мана аста секин гапига кириб охири намозни ҳам тарк қилиш даражасига олиб келибди. Тавба қилинг, тез намозни  бошланг. Мана шу жавобни олишингиз билан таҳорат қилиб бошқа нарсани ўйламасдан намозларни бошланг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 13:18 | Савол-жавоблар | 181 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar