Чет элдаги иш тўғрисида

Ассалому алайкум! Оилавий шароит бўйича чет элга ишга кетмоқчиман, менинг ишим яьни у ерда қиладиган ишим тўғрисидага, катта цех бор экан гўшт цехи, қилинадиган иш эса исломда харом саналган чўчқа гўштини бўлаклаб суягини айириб ташлаш экан, иш жойи иссиқ қишда хам ишласа бўларкан, ойлиги хам яхши, ётоқ билан таминларкан, харомлигини биламан лекин чўчқа гўштидан истемол қилмаганман ва қилмайман хам, у гўшт мусулмонларгамас ўша ерни ахолиси учун экан, у ерда ўша гўштни тановвул қилмаган холда ишласам менинг ойлигим харом хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У жойда ишлашингиз асло жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 23:31 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar