Россияда банкда пул сақлаш
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда Россия давлатидаман, албатта бу ерда карта орқали пул жўнатиш ва сақлаш жуда хам қулай, одатда картада котта миқдорда пул сақлаб юришга тўғри келади. Албатта бу хавфли, чунки хаккерлик хужумлари орқали картадаги пулни ўғирлашлари мумкин. Шу пулни алохида счет очиб сақласангиз анчагина хавфсизроқ, лекин барча очилган счетлар учун Банк мажбурий фоиз ишлаб пулингизни хар ой кўпайтириб турар экан. Агар ман хам шу хисобда пулни сақлаб қўшилган пулларни савоб умид талаба қилмасдан керакли жойга садақа қилиб юборсам, ўзимни қолган пулимга харом аралашиб қолмайдими? Ният фақат пулни хавфсизроқ сақлаш.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром аралашмайди. Ўша қўшилиб қолган устамасини садақа қилиб юборсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 14:02 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром