Нима қилсам тўғри бўлади
Ассалому алайкум! Олдин инсофсиз ҳолатда юрганимда одамларни ҳаққини олиб қўйганман. Ҳисобласам чамаси 16 миллион атрофида экан. Шуни узиш ҳаракатида март ойидан буён ҳаракат қилябман. Тирикчиликдан ортмаябди. Ортса ҳам озгина ортади. Яна бир муаммо мен аёлсиз жуда қийланябман. Ҳалигача уйланганим йўқ. Зино кўзимга оддий бўлиб кўриниб кетябди. Алҳамдулиллаҳ зино қилмаганман. Кечалари уҳлашим қийин. Мазам бўлмай уҳлай олмайман. Шундай ҳолат бўладики ишларимда рисоладагидек ишлай олмайман. Ич ичимга сиғмай кетаман. Китоб ўқисам ҳеч нарса кирмайди мийямга. Бир неча марта ўзимни уруғимни чиқариб юборгандим. Аллоҳга йиғлаб тавба қиламан. Шу ишни қилиб қўйгандан кейин қалбим оғриб, сиқилиб юраман. Шу иш сабабли Аллоҳдан узоқлашиб кетдим. Яна шундай қилиб қўйишдан қўрқаман. Қийланаётган одам кўпроқ рўза тутса шунда таʼсири бўлади. Мен Рўза тутсам жисмоний меҳнат қилганим учун талаб даражасида ишлаёлмайман. Ундан ташқари мана рамозонда рўза тутдик, ўшанда ҳам қийланиб оғриб қолгандим. Табиб дори ёзиб бериб, уйланиш керак деганди. Ҳозир масжиддаги жамоатимиздан бир биродаримиз ўзи таклиф қилиб уйланинг мен 5, 6 миллион бераман деябди. Мен ҳақларни ишлаб топиб тезроқ узиб қутилишим кераклиги учун таклифинк қабул қилганим ҳам йўқ, рад қилганим ҳам йўқ. Сизлардан сўрай дегандим. Ота онагиз ёрдам берсин дейишингиз мумкин. Мени отам 6 ёшимда ўтиб кетганлар. Онам ўқишимни ҳаражатини менга берар эди. Ўқишни тўҳтатишимга қарши эди. Онам нега ўқишни тўҳтатганимни сабабларини билади. Онам ўқишингни бошлаб ўқи деб менга ёрдам бермайди. Табиб берган қоғозларни онамга кўрсатганман, муаммони айтганман. Шундай бўлсада уйланишимга ҳам қарши. Агар уйлансам ҳам оилани ризқ келиш сабабини қилиш ҳам мени зиммамда бўлади. Кейин менда яшашга шароит талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли мени имкониятимга рози бўладиган солиҳа аёл топишим керак бўлади. Ҳақларни узиш керак. Уйланмасдан ишлаб ҳақларни узишга ҳаракат қилаверсаммикин? Шу ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингизда аввал уйланишингиз керак. Чунки ҳаромга юриш эҳтимолингиз бор экан. Шунинг учун тезроқ уйланинг. Кейин ҳақларни адо қилинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингизда аввал уйланишингиз керак. Чунки ҳаромга юриш эҳтимолингиз бор экан. Шунинг учун тезроқ уйланинг. Кейин ҳақларни адо қилинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар