Аллоҳ меҳрибон бўлса нега бувимни ўлдирди
Ассалому алайкум! Ёшим 18да. охирги пайт менда бир савол пайдо болди. мен бувим билан бирга катта болганман худди онамдай болганлар. отасиз осганман. нанам эса чет элга кетганлар. мани бувим ҳам ота ҳам она эдилар. ҳаётдаги ягона мано мазмун шу киши эдилар. билардимки Аллоҳ ҳам манга раҳми келиб бувимни жонларини сог сақлаб отирибди деб ойлардим. лн афсус бундай эмас экан. 29 июн бувим қазо қилдилар. энди охирги пайтлар манга ҳамма нарса барбирдай ҳеч нарса козимга коринмайди. фақат битта савол кетмайди. Агар Аллоҳ меҳрибон ва раҳмдил болса нега менга бунчалик бешавқатлик қилади. ахир бу дунёдаги энг керакли нарсамни олдику. энди боса диндан мани конглим қоляпти тўғриси. бу дунёга ҳам у дунёга ҳам қизиқмай қойдим. озимни олдирай десам иродам суст. нима қилишимни билмай сизларга ёздим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳга шаккоклик қилманг. Дунёга келган ҳар бир инсон бир кун дунёдан кетиши аниқлигига наҳот фаросатингиз етмаса. Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади: كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَن زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَما الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ 185. Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким оловдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса алдов матоҳидан бошқа нарса эмас.
Ушбу ояти каримада улкан ҳаётий ҳақиқат ўз ифодасини топгандир:
«Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир».
Яъни ҳамма ўлади. Бу ҳаёт бир кун келиб, охирига етади. Қари ҳам ўлади, ёш ҳам ўлади. Яхши ҳам ўлади, ёмон ҳам ўлади. Тақводор ҳам ўлади, бетавфиқ ҳам ўлади. Иймон, ақийда йўлида ўзини фидо қилган ҳам ўлади, ўзини хор тутиб, бандаларга банда бўлганлар ҳам ўлади. Гапнинг қисқаси, ҳамма ўлади. Ҳеч ким бу дунёга устун бўлмайди. Ҳар бир инсон ўлим косасидаги шаробни тотиб кўради.
Сизни бувингиз ким бўлибдики ўлмаса... Бутун дунёга раҳмат бўлиб келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам вафот этишлари ҳақида ваҳий келган бўлса.
“Зумар” сурасида: إِنَّكَ مَيِّتٌ وَإِنَّهُم مَّيِّتُونَ 30. Албатта, сен ҳам ўлувчисан, улар ҳам ўлувчидирлар.
Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон ўлади. Ҳамма ҳам ўлади. Ўлмайдиган ҳеч ким йўқ. Фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қолади. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 06:03 | Савол-жавоблар | 180 | Турли саволлар