Қарз олган сим карта

Ассалому алайкум! Мен билайндан бир рақам сотиб олгандим. 30 мингдан зиётроқ, қарз бўлиб ўчиб кетди. Оператирга уриб сўрасам у рақам бошқа инсонни номига ўтиб кетибди, сизни номизда ўчиб кетибди ҳеч қанада қазрни тўланмайди, деган маънода гапирди. Энди мен шу номерни қарзини беришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Одатда алоқа компаниялари қарзга ишламайди. Сиздан олдиндан тўлов олади. Кейин мабодо қарз бўлсангиз ҳам, компания ўзи рози бўлиб кечиб юборса, беришингиз шарт эмас. Одатда компания рози бўлмаса, судга бериб сиздан ундириб олади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar