Фалон жойга кўминглар деб васият қилса

Ассалому алайкум! Бирор бир киши мен оламдан ўтсам фалон қабристонга ёки фалон одамнинг ёнига кўминглар дейиши тўғрими? Турли сабабларга кўра у кишини айтганини қилолмаса, масалан, у жойга бошқа одам кўмилса нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Марҳумни шариатга мувофиқ ва қилишни имкони бўлган васиятига амал қилинади. Сиз айтгадек бошқа одам кўмилган бўлса, ёки айтган жойи вафот қилган жойидан узоқ, шариатда ундай узоқ ерларга маййитни олиб боришга рухсат бўлмаган каби ҳолларда, амал қилинмайди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:57 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar