Амазон

Ассалому алайкум! Товарни қўлга олмасдан туриб сотиш жоиз эмас. Лекин сотувчи ёки унинг вакили товарни қўлига олиб кўрса сотиш жоиз деб ўқидим. Мен Хитойдаги таъминитчилардан товарни сотиб олиб, қўлимга ушламай Хитойдан тўғридан-тўғри Америкага Амазоннинг омборхонасига жўнатаман. Агар кимдир Амазон сайти орқали менинг товаримни сотиб олса, Амазон ишчиларининг ўзи товарни харидорга етказиб беради. Товарни омборда сақлаш, етказиб бериш хизматларини Амазон ўз зиммасига олганлиги сабабли мендан маълум миқдорда улуш олади. Бу ҳолатни шерикчилик деб ҳисобласа бўладими. Агар шерикчилик ҳисобланса, Амазон менинг вакилим сифатида товарни ушлаб кўрган ва бу савдо ҳалол ҳисобланадими ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сотиб олиб ўз мулкингизга ўтганидан кейин у ерга сотишга берсангиз жоиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 15:29 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar