Қўй сўйилиши

Ассалому алайкум! Бир акамиз сўрадилар, бошларига мушкул тушган вақт Аллоҳ шу мушкулотдан эсон омон ўтишликни насиб қилса, шу мушкулотдан ўтиб олсам Аллоҳ йўлига қўй сўяман деган эканлар. Мушкуллари осон бўлган вақтда имконлари шароитлари бўлмай қолибди. Кейинроқ қўй олиб боқиб уни қурбон хайитда сўйса хисобга ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтмайди. Алоҳида сўйиб ўзи ҳам оила аъзолари ҳам емасдан фақир-мискинларга тарқатиш вожиб бўлади. Чунки қурбонлик кунларидан бошқа пайтда жонлиқ сўйиш ибодат эмас. Бирортаси жонлиқ сўяман деса гўшт тарқатишга назр бўлади. Бундай назр қилган одам ўзи еёлмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 11:35 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar