Ҳадисни чунтирб берсангиз

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки биродарига (савоб умидида қилинадиган ишда) воситачи бўлса-ю, у эса бунинг учун унга ҳадя берса ва у буни қабул қилса, рибонинг катта эшикларидан бирига кирибди». Абу Довуд ривояти. устоз шу ҳадисни чунтирб берсангиз сал чунмадим агар бир ишга ёрдамлашса ва биродари унга ҳадия берса уни олса рибони катта ишикларидан бирига кириби ким кирипти олганми бергани нега аҳир ҳадия олиш жоизку ва бу иши дунё ишидами ёки дин ишадами оргатса шуларни толиқлорқ қилиб чунтиб берсангиз жавоб учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз бу ердаги шафоат қилиш – воситачиликни, “вожиб” шафоатчилик дейишган. Яъни ким аслида ўзи биродарига шафоатчилик қилиши вожиб ва бурчи бўлаган вақтда, масалан ўша кишига зулм бўлган пайтда уни ёнини олиб шафоат қилиши вожиб бўлганда, ўша шафоатчилиги учун ҳадя олса, ҳадисда айтилган рибо эшикларидан улуғини очган бўлади. Лекин оддий ҳолатда ёрдам қилиши, воситачи бўлиши ўз ихтиёрида “мубоҳ” бўлган ҳолларда ҳадя олиши жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 15:40 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar