Фермада ишлаш

Ассалому алайкум! Бир дўстим чет элда фермада ишлайди. Куркаларни сo‘йишар экан. Лекин хo‘жайинлари, ора-орада яъни 2000 та куркадан 300 га яқинини "қандай йo‘л билан бo‘лсаям қонини чиқармасдан o‘лдир" дейишар экан. Сабаби 2000та куркадан o‘ша 300 га яқини танаси ривожланмай қолганлари экан ва инфексянинг олдини олиш учун шунақа қонини чиқармасдан o‘лдиришга буюрар экан. "Кейин биз бo‘йнини синдириб қонини чиқармасдан ўлдирамиз. Шунақа қилиб o‘лдирса гуноҳша қоламанми?" деб сo‘раябди дo‘стим. Кейин яна бир бири билан урушиб яраланиб, қаноти синиб, ёки бошқа жароҳат олган кураларни "тириклайин ахлатга ташланглар" дейишар экан. Кейин куркалар o‘ша ерда o‘зи, 3-4 кунларда o‘либ қоларкан. Бу ҳам o‘ша эҳтиёткорлик юзасидан. "Лекин барбир ҳам гуноҳ эмасми?" деб сo‘раябди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Куркани қонини чиқармай ўлдирса у буткул ҳаром бўлади. 2). Ўша куркаларни истеъмол қилиш мумкин бўлса шаръий йўл билан сўйиш лозим. Акс ҳолда исрофга қўл урган бўласиз. Агар мутлақ истеъмолга яроқсиз даражада зарарланган бўлса уларни енг енгил озорсиз услубда ўлдириш керак. عن شداد بن أوس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله كتب الإحسان على كل شيء، فإذا قتلتم فأحسنوا القتلة، وإذا ذبحتم فأحسنوا الذبحة، وليحد أحدكم شفرته، وليرح ذبيحته. رواه مسلمШаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта Аллоҳ ҳар нарсага эҳсонни битгандир. Ўлдирсангиз, бу ишни пишиқ бажаринг. Забҳ қилсангиз забҳни пишиқ бажаринг. Сизлардан бирингиз тиғини ўткирласин, забиҳасига енгиллик қилсин.”
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

1 Октабр 2022, 17:27 | Савол-жавоблар | 125 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar