Мол мулкдан закотим

Ассалому алайкум! Никоҳ тўйимда ота онам, ва эрими ота онаси, эрим тилла тақинчоқлар беришган. Ҳозирда нисобдан кам. Тахминан 80 грамм. Илгари 86 гр эди. Икки йил давомида закот бердим. Ва синглимга 6 граммчасини бериб юбордим. Ва шунинг учун кейин закот бермадим. (Ўзим ишламайман) Эрим тақилмаган тилла учун ҳам жавоб берилса керак. Сотиб юборинг деб маслаҳат беряпти. Сотай десам онам кўнмаяпти нима қилай? 2. Кўрпа тўшак масаласида ҳам шу аҳвол. Бировга берворай десам онам кöнмайди. Синглимга берай десам қайнонам қаршидай туйиляпти. Нима қилишни маслаҳат берасизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тиллаларингиздан ташқари ҳам пул ёки бошқа қийматли нарсаларингиз бўлса уларни ҳам ҳисоблайсиз. Агар тиллаларингиз билан ҳаммасини ҳисоблаганда 85 грамм тилланинг қиймати бўлса закот берасиз.2). Кўрпа тўшак, гилам, қимматбаҳо идиш товоқлар ҳожатдан ташқари бўлса, қурбонлик нисобига қўшилади. Агар улар сотиш учун бўлса, закот нисобига қўшилади. Сизнинг ҳолатингизда уларни туришининг зарари йўқ, она ва қайнонангиз рози бўлишмаса. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 15:51 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar