Оятни далил қилиш
Ассалому алайкум! Жавоб манфаатли бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан! Мен Шайх ҳазратларининг Амаллар ниятга боғлиқдир китобида ким тўпланиб турган одамлар орасига келиб "Биз сизларни жам қилдик" (ҳозир маъно тўлиқ ёдимга келмади) оятини айтса кофир бўлади деб ўқиган эдим. Энди бир савол туғилди менда: мен ҳозир тажвидни ўрганяпман. Кимдир менга тажвид билан ўқишлик борасида савол берса мен Музаммил сурасининг 4-оятини далил қилиб келтирсам жоизми? 2. Бир кун институтда ўқитувчи кўпхотинлик ҳақида танқид қилиб кетди. Мен эса "Адолат қилишдан қўрқсангиз биттаси яхши" деган оят бор деб айтдим. Шубҳада бўлган бу ўқитувчим учун бу Қуръон ҳар жиҳатдан мукаммал эканлигини тушинтирмоқчи бўлдим. Мен тўғри қилдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тартил қилиб тажвид билан ўқишга шу оятни далил қилинади. 2). Тўғри гап айтгансиз. Илмий тарафдан тўлиқ маълумот бўлмаса ва мавзуни мукаммал ўрганмаган бўлсангиз шубҳа билан диний масалаларда гап айтманг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 16:02 | Савол-жавоблар | 154 | Қуръони карим