Бувимлар намоздаги саловотни билмас эканлар

Ассалому алайкум! Менинг ёшлари 65 ёшга яқинлашган бувимлар борлар. Бир куни суҳбат давомида улар намозда аттаҳиётдан кейинги саловотни (Аллоҳумма солли аллоҳумма барик) ни билмасликларини ва намозда фақат аттаҳиётни ўқиб сўнгра роббана дуосини ўқишларини билдик ва бироз таажубландик. Бувимларга Аллоҳ таоло билмай қилган гуноҳларни кечиришини лекин энди ушбу саловотни ёдлашларини айтдик лекин бувимлар оқ вароққа бир муддат қараганидан сўнг козлари оғриб қолади. Саловотни эшитиб ёдлашга ҳаракат қилаяптилар. Лекин хотиралари ҳам анча сустлашганга ўхшайди. Оддий саловотлар ўргатсам ҳам бироздан сўнг бошқасига чалкаштириб қўяяптилар. Бундай холатдан қандай йўл тутишни маслаҳат берасизлар. Бувимларни шунча йиллик ўқиган намозлари соқит бўлганмикан. Бундан буёғига қандай йўл тутсинлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввалги намозлар суннатни тарк қилингани учун ноқис ҳолда дуруст бўлган. Бу ҳолда бардавом бўлмай ёдлаб олишга ҳаракат қилсинлар. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 16:13 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar