Тақинчоқларини сотиб оиласига бериши

Ассалому алайкум! Уйимизда ҳамма ишлайди ва пулимиз ўртада. Аёлим айрим тилла тақинчокларини бошқа ишлатмаслиги сабабидан сотмоқчи ва пулини оиламизга бермоқчи. Сотишга эҳтиёж ёки мажбурлов йўқ. Бу тақинчоқларни мен олиб бермаганман. Менга турмушга чиқишидан аввал ўзида бўлган, яъни ота-онаси олиб берган. Ушбу пулларни олишимиз тўғри бўладими ёки қандай йўл тутилса тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У нарсалар келиннинг шахсий мулки бўлиб, тасарруф қилишининг ихтиёри ҳам ўзида бўлади. Кимдир уни сотишга мажбур қилмаётган бўлса ўз хоҳиши. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 16:34 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar