Атеистлар билан бахс
Ассалому алайкум! Атеистлар билан баҳсда биз мусулмонларга Аллоҳ таоло йўқ нарсани кўрадими деб фалсафий савол беришяпти. Шу фалсафий саволга биз мусулмонлар қандай жавоб берайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маънавий сифатлар еттитадир:1. У Зоти таолонинг қодир бўлмоғи.
2. У Зоти таолонинг ирода қилувчи бўлмоғи.
3. У Зоти таолонинг олим бўлмоғи.
4. У Зоти таолонинг ҳаёт (тирик) бўлмоғи.
5. У Зоти таолонинг эшитувчи бўлмоғи.
6. У Зоти таолонинг кўрувчи бўлмоғи.
7. У Зоти таолонинг гапирувчи бўлмоғи.
Ушбу етти сифат ўзларидан олдинги етти сифатга боғлиқдир. Уларнинг «маънавий сифатлар» деб аталиши юқоридаги маънолар ила сифатланишнинг бўлаги эканидандир.
Айни ушбу охирги тоифадаги сифатлар тўрт қисмга тақсимланади.
Биринчи қисм – вожиб, мумкин ва имкони йўқ нарсаларга алоқаси бор сифатлар. Бу қисмга илм ва калом сифатлари киради.
Илм сифати, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, нарсаларнинг ҳақиқатини уларга таъсир кўрсатмаган ҳолда кашф этади. Албатта, Аллоҳ таоло барча вожиб, мумкин ва ғайри мумкин нарсаларни Ўз илми ила кашф қилиши – билиши турган гап.
Калом сифати эса нарсаларга далолат, баён, амр ёки наҳйи юзасидан боғлиқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таолонинг каломи вожиб, мумкин ва ғайри мумкинларни ўзи ичига олиши турган гап.
Иккинчи қисм – фақат мумкин нарсаларга боғлиқ сифатлар. Бу қисмга қудрат ва ирода сифатлари киради. Чунки ирода ҳам, қудрат ҳам нарсаларга таъсир қиладиган сифатлардир. Мисол учун, бор қилиш ёки йўқ қилиш. Вожибни йўқ қилиш мумкин эмас. Имкони йўқ нарсани бор қилиш мумкин эмас. Агар бундай бўлмаганда, вожиб вожиб бўла олмас, имкони йўқ имкони йўқ бўла олмас эди.
Учинчи қисм – мавжудотга боғлиқ сифатлар. Бу қисмга эшитиш ва кўриш сифатлари киради. Улар ила мавжуд нарсалар эшитилади ва кўрилади. Мавжуд бўлмаган нарсалар эшитилмайди ҳам, кўрилмайди ҳам.
Тўртинчи қисм – ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган сифат. Бу ҳаёт сифатидир. Бу сифат Аллоҳ таолога нисбатан бир нарсага боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз-ўзидан қоим сифатдир.
Аслида ҳаёт сифати, ҳеч бўлмаганда, макон ва вақт бўлишини талаб этади. Аммо бу шарт махлуқлар учундир. Холиқ бўлмиш Аллоҳ макон ва замонни ҳам Ўзи яратган ва якка Ўзи идора қилади. Бинобарин, Унинг ҳаёт сифати маконга ҳам, замонга ҳам ва ундан бошқа шартларга ҳам боғлиқ эмас. («Сунний ақийдалар» китобидан). Сизда ақийда ва унга боғлиқ маслаларда чуқур илм бўлмаса улар ва уларга ўхшаганлар билан тортишувга киришишга шаръан рухсат йўқ, шунингдек бундай баҳсларни эшитиш ва кўриш ҳам иймонингизда шубҳага олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 16:56 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар