Интернетда пул ишлаш халолми ?

Ассалому алайкум! Мен телеграммда пул ишлайман. Ўзимни шахсий ботим бор. Бу бот рус боти хисобланиб "Пиар бот" деб аталади. Одамлар бу ботга одамларни таклиф қилишади ва эвазига мен уларга пул тўлайман. Менинг даромадим эса ушбу бот орқали реклама сотаман. Хозир буни тушунтириб беришим қийин. Шунинг учун ботни ўзингиз кўрсангиз дегандим. Хозирги кунда ушбу турда ишлаётган одамлар кўп. Шунинг учун бу халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни ишингизда ёлғон ва одамларни розилигисиз мажбурлаб одам қўшиш каби ишлар бор экан. Сиз реклама қиладиган бўлсангиз қуйидаги нарсага эътибор қаратишингиз керак экан.
Шариатимизда ёлғон гувоҳлик деган гуноҳ бор. Бунинг гуноҳи ўта ўта оғир. Ҳозирги сиз айтган интернетда пул ишлашнинг жуда кўпи қайсидир компанияларга одам йиғиш бўлади. Реклама қилиб бериш керак бўлади. Бу дегани ўша компанияни маҳсулотларига, иш фаолиятларига ва ҳалол ёки ҳаром эканлигига гувоҳлик беришдир. Мусулмон одам кўр-кўрона иш тутмаслиги керак. 10 центни деб дўзахдан жой сотиб олмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бундан қаттиқ қайтарганлар.عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар». عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ». فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُ: لَا يَسْكُتُАбдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой! Сизларга кабираларнинг энг каттасини маълум қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. У зот суяниб ўтирган эдилар, ўтирдилар-да: «Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам! Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам!» дедилар. У зот буни айтавердилар, ҳатто тўхтамасалар керак, деб қолдим». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 17:07 | Савол-жавоблар | 175 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar